Спорт | 13:00 / 29.08.2018
7783
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик курашчилар биринчи босқичдан ўтишди

Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши бўйича баҳсларнинг иккинчи куни бошланди.

Бугун мусобақаларда Ўзбекистон курашчилар жамоасининг 4 нафар вакили иштирок этмоқда.

Дастлаб -63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мухлиса Абдумаликова саралашда афғонистонлик Рамзия Саидидан устун келди (10:0) ва нимчорак финалга чиқди.

Унинг навбатдаги рақиби вьетнамлик Нгуэн Ти Тан Трам бўлади.

Шу вазн тоифасидаги Дилдор Шерметова Филиппин вакили Тенер Ноемини 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, саралашдан ўтди.

У нимчорак финалда афғонистонлик Нафиса Аҳмадига қарши гиламга чиқади.

-81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов эса саралаш босқичида яманлик Матер Зиёд устидан қийинчилик билан ғалабага эришди - 1:0.

Шомуродов қозоғистонлик Султон Жонибек билан кейинги босқич йўлланмаси учун беллашади.

Ўзбекистоннинг тўртинчи вакили, -81 кг вазн тоифасидаги Мусо Собиров ҳиндистонлик Токас Маниш устидан ишончли ғалабага эришиб, нимчорак финалга чиқди.

У энди тожикистонлик Хожазода Беҳрузи билан куч синашади.

Мавзуга оид