Ўзбекистон | 12:49 / 30.08.2018
11265
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги раҳбарлик лавозимига янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармасига янги бошлиқ тайинланган.

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Акбар Акмалович Саидаҳмедов Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид