Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккиламчи бозорда квартиралар нархи қанча? (тўлиқ рўйхат)
Иккиламчи бозордаги энг қиммат квартиралар Тошкент шаҳрида – ғиштли квартираларнинг ўртача нархи 705 доллар/кв. метр, панель квартиралар нархи 570 доллар/кв. метр. Энг арзон квартиралар Жиззахда ғиштли квартираларнинг ўртача нархи – 191 доллар/кв. метр ва Қорақалпоғистон Республикасида панель квартиралар нархи – 186 доллар/кв. метр.
«OLX Кўчмас мулк» таҳлилий маълумотларига асосан, экспертлар иккиламчи бозордаги квартираларнинг ўртача нархларини хисоблаб чиқишди. Тошкент шаҳридан кейин квартира сотиб олиш Самаркандда қимматроқ – ғиштли квартиралар 505 доллар/кв. метр ва панель квартиралар 465 доллар/кв. метр.
Иккиламчи бозордаги ғиштли квартираларнинг ўртача нархи (ш.б.):

Иккиламчи бозордаги панель квартираларнинг ўртача нархи (ш.б.):

Шу вақтнинг ўзида, Тошкентдаги энг қиммат квартиралар Миробод туманида, энг арзони эса Бектемир туманида бўлиб, тегишли равишда 1 кв.метр учун 814 доллар ва 420 долларни ташкил этади.

Июль ойида иккиламчи бозорда энг кўп сотилган квартиралар 2 ва 3 хонали бўлиб, уларнинг улуши тегишли равишда 37 фоиз ва 32 фоизни ташкил этди.




Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақига эга бўлган Топ 5 соҳа маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:35 / 20.12.2025
Тошкент бош режасини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда – қурилиш вазири
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
08:50 / 18.12.2025