Жаҳон | 09:31 / 31.08.2018
8397
2 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда мушуклар тақиқланмоқчи

Фото: REUTERS

Янги Зеландиянинг Омауи шаҳри раҳбарияти маҳаллий қушлар ва бошқа жонзотларни асраш мақсадида уй мушукларини тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда. 

Агар таклиф маъқулланса, мушуклар рўйхатга олиниб, бичилади ва уларга чип ўрнатилади. Мушуклар нобуд бўлгандан кейин уларнинг эгалари янги мушук боқа олмайди. Натижада бир неча йилдан кейин Янги Зеландиянинг Жанубий оролида бирорта мушук қолмайди.

“Биз мушукларни ёмон кўрадиганлардан эмасмиз. Бироқ биз уй ҳайвонларига масъулиятли эгалик қилиш тарафдоримиз. Бу ер мушукларнинг жойи эмас”, деб айтган Омауининг табиатни ҳимоя қилиш ташкилоти вакили Жон Коллин.

Мушукларнинг тақиқланиши Янги Зеландия ҳукуматининг мамлакатга бошқа ерлардан олиб кирилган йиртқичларга қарши курашиш чоралари бўйича таклифларига мос келади. Янги Зеландияда маҳаллий ҳайвонларни асраб қолиш учун 2050 йилгача барча каламуш, оқсичқонлар ва опоссумларни (АҚШда яшайдиган каламуш) йўқ қилиш таклиф қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид