Жаҳон | 01:07 / 31.08.2018
31440
1 дақиқада ўқилади

Туркияда сайёҳлик мавсуми айни қизиган паллада қор ёғди

Фото: AFP

Сайёҳлик мавсуми айни қизиган паллада Туркиянинг Карс вилоятида қор ёғди, деб хабар берди Merkez TV.

Табиат инжиқлиги боис оммабоп курортларга элтувчи асосий трассалар бир неча соатга ёпилди. Синоптикларнинг маълумот беришларича, ҳудудда ҳаво ҳарорати +7 даражагача тушиб кетди.

Ғайритабиий қор ёғишига ҳудуд устидан ўтган бўронли булутлар сабаб бўлган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид