16:50 / 01.09.2018
15935

Польша президенти Иккинчи жаҳон урушининг муҳим сабоғи ҳақида гапирди

Фото: РИА Новости

Польша президенти Анжей Дуданинг маълум қилишича, Иккинчи жаҳон уруши Польша ва бутун дунё учун жуда муҳим сабоқ ҳисобланади. Польша етакчисининг сўзлари РИА «Новости» томонидан келтирилган.

«Бу Польша, поляклар, биринчи навбатда, бутун дунё учун жуда муҳим сабоқ. Бунда ўзига тинчликнинг мутлақ кафолатини акс эттирувчи ҳамкорлик, ҳурмат, халқаро ҳуқуққа риоя этиш ўта муҳим нарса экани аниқдир», - деди Дуда уруш бошланганининг 79 йиллиги муносабати билан Польша шимолидаги Тчеведа ташкил этилган хотирлаш маросимидаги чиқиши вақтида.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Польша урушда «катта йўқотишларга» учраган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат икки душман, «мустабид» СССР ва фашистлар Германияси ўртасида «парчалаб ташланган».

Top