Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду Италияда ўз ҳаёти учун хавфсирамоқда
«Ювентус» клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду туринликлар клуби раҳбариятдан уч тансоқчини ёллашни сўради.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи Гран Мардедаги вилласига таклиф қилинмаган меҳмонлар кириб келишидан чўчимоқда.
Тансоқчилардан бири виллани, яна бири футболчининг оиласини, учинчиси эса ҳужумчининг ўзини қўриқлаши лозим.
Хабарда айтилишича, «Кьево» — «Ювентус» ўйинидан аввал аксилтеррор бўлинмалар хавфсизликни таъминлашга жалб этилгани Роналдунинг хавотирларига сабаб бўлган.
Роналду «Ювентус»га шу йилнинг ёзида 112 миллион евро эвазига «Реал» сафидан келиб қўшилди.
Россиядаги жаҳон чемпионати арафасида Роналдунинг хавфсизлигини таъминлаш учун аралаш усуллар бўйича жангчи Гонсало Сальгадо ва собиқ десантчи Нуно Марекос жалб этилганди.
Мавзуга оид
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026
Роналду ниҳоят Саудияда чемпион бўлди
20:28 / 19.05.2026