Жаҳон | 21:16 / 02.09.2018
5831
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда Молдова компанияси вертолёти ҳалокатга учради 

Фото: AFP 2018 / Nasir Waqif

Афғонистонда Молдова компанияси вертолёти ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида вертолёт экипажининг 2 аъзоси ва 10 йўловчи ҳалок бўлган. Икки киши омон қолган, деб хабар бермоқда Молдова фуқаролик авиацияси органи.

Таъкидланишича, Valan International Cargo Charter компаниясининг MI-8 MTV вертолёти 2 сентябрда Мозори-Шарифдаги ҳарбий базадан кўтарилгандан бироз ўтиб ерга қулаган. Вертолёт экипажи 3 украиналикдан иборат бўлган. Вертолётдаги йўловчилар Афғонистон фуқаролари бўлган.  

Маълум қилинишича, воқеа сабаблари ва тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов бошлаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид