Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония гипертовушли қурол яратганини тасдиқлади
Япония мудофаа вазирлиги кунчиқар мамлакатда минтақадаги ўта беқарор вазият сабабли гипертовушли қурол мажмуаси яратилганини тасдиқлади.
Мудофаа вазирлиги бу қурол яратилгани ҳақида ҳар йиллик расмий ҳисоботида маълум қилган. “Япониянинг атрофини ўраб турувчи муҳит хавфсизлиги масаласи борган сари жиддийлашиб бормоқда. Шу билан бирга турли муаммолар ва издан чиқарувчи омиллар борган сари ўткирлашиб бормоқда”, деб айтилган мудофаа вазирлиги чоп этган “Оқ китоб”да.
Янги қуролни зарурат бўлганда баъзи оролларни ҳимоя қилиш учун қўллаш режалаштирилган.
Гипертовушли қурол деб, нишонга яқинлашиш учун зарур бўлган вақтнинг катта қисми давомида гипертовушли тезликни қўллаб-қувватлай оладиган мажмуаларга айтилади.
Бундай қурол нафақат тез, балки ҳаракатчан бўлиши назарда тутилади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026