19:40 / 02.09.2018
8593

«Арсенал» қийин ғалабага эришди

Англия чемпионатида 4-тур ўйинлари давом этмоқда.

Бу турда Унаи Эмери шогирдлари Уэльсга сафар қилиб, «Кардифф» меҳмони бўлишди.

Ўйинда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди, 11-дақиқада Мустафи рақиб жарима майдонида аниқ ҳаракат қилди. Аммо биринчи бўлим якунланиши арафасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Виктор Камараса Гранит Чаканинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 

Қайд этиш керакки, Камарасанинг голи уэльсликлар жамоасининг мавсумдаги илк голи бўлди. Бунгача «Кардифф» АПЛнинг янги мавсумида гол урмаган ягона жамоа бўлиб турганди.

62-дақиқада Пьер Эмерик-Обамеянг ва Александр Ляказетт комбинацияси габонлик ҳужумчининг узоқдан урилган голи билан якунланди. Аммо 70-дақиқада мезбонлар жарима зарбаси берилган вақтда ҳисобни тенглаштиришди, Дэниэл Уорд иккинчи гол муаллифи.

Шундан сўнг Унаи Эмери Гендузи ўрнига Лукас Торрейрони туширди ва ушбу уругвайлик футболчининг ҳаракатлари эвазига ҳисоб тенглашди. Торрейро Александр Ляказеттни зарба бериш учун қулай нуқтага чиқарди ва франциялик футболчи вазиятни кўкка совурмади - 3:2.

Эндиликда «Арсенал» ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди, «Кардифф» 2 очко билан 16-ўринда жойлашган.

Англия чемпионати
4-тур
Кардифф – Арсенал 2:3

Голлар: 0:1 – 11 Мустафи, 1:1 – 45 Камараса, 1:2 – 62 Обамеянг, 2:2 – 70 Уорд, 2:3 – 81 Ляказетт.
Кардифф – Этеридж, Моррисон, Беннетт, Манга, Бамба, Роллс, Камараса (Мэдин, 89), Рид, Артер, Хойлетт, Уорд (Зохоре, 84).
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Папастатопулос, Рэмзи, Джака, Гендузи (Торрейра, 70), Ўзил (Уэлбек, 84), Обамеянг (Мхитарян, 89), Ляказетт.
Огоҳлантиришлар: Монреаль (25), Бельерин (51), Гендузи (58), Чака (66), Хойлетт (71), Камараса (77), Артер (90).

Top