Жамият | 14:57 / 03.09.2018
13310
1 дақиқада ўқилади

11-синф ўқувчиси ўз мактабдошига пичоқ билан жароҳат етказди

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи, 6-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Б. Меъморлар кўчасида жойлашган “Дилдора” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал туфайли шу ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Ш.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада И.Ш. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Т.Б. қўлга олинган.

Мавзуга оид