Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИД бўлинмаси етакчиси йўқ қилинди
Фото: Getty Images
Афғонистонда АҚШ кучлари зарбаси натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи бўлинмасининг етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда НАТОнинг «Қатъий қўллаб-қувватлов» миссияси веб-сайтида хабар қилинган.
«АҚШ кучлари ИШИД гуруҳи бўлинмасининг етакчисига қарши зарба берди. Бу 25 август куни содир бўлди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, зарба Нангархар вилоятида амалга оширилган.
Шу билан бирга, ҳужум натижасида гуруҳ етакчиси ўлдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида ҳаракатланувчи ИШИД жангарилари гуруҳи етакчиларидан бири Абу Саад Эрҳабий авиация зарбаси орқали йўқ қилинганди.
Махсус хизматдаги манбалар маълумотига кўра, жангарилар қўмондони ёнидаги ўн нафар жангари билан бирга ўлдирилган. Жангарилар маҳаллий ва хорижий кучлар иштирокидаги амалиёт воситасида йўқ қилинган.
Мавзуга оид
09:58
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026
Покистонда қолган афғонлар компенсациядан кўра кўчишни афзал кўряпти
14:16 / 20.01.2026
Афғонларнинг ярмидан кўпининг Германияга кириш рухсатномалари бекор қилинди
18:35 / 18.01.2026