Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимлари яхшиланади
Республика аҳоли пунктларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, 2018–2019 йилларда Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида жорий йилда амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳаларнинг қурилиш муддати қисқалиги сабабли, пудрат ташкилотларига истисно тариқасида бир марталик 30 фоиз бўнак ажратилади.
Мазкур Дастурни амалга ошириш учун 705 251 млн сўм қийматидаги маблағ ажратилади.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
23:06 / 24.04.2026
Саида Мирзиёева Тойлоқда аҳоли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ўрганди
12:18 / 19.03.2026
30 мартдан бошлаб Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади
08:32 / 17.03.2026