Жаҳон | 09:29 / 03.09.2018
6923
1 дақиқада ўқилади

Қатар Германия компанияларига миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқчи

Фото: TASS/DPA/Monika Skolimowska

Қатар ҳукумати немис компанияларига янги йирик инвестициялар киритиши ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Handelsblatt манбаларга асосан хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, гап бир неча миллиард доллар ҳақида кетмоқда.

Таъкидланишича, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани Германия канцлери Ангела Меркелга Берлинда бўлиб ўтадиган учрашув давомида янги инвестициялар ҳақида маълумот бериш ниятида.

Аввалроқ, Қатар Туркия иқтисодиётига 15 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Қайд этилишича, Қатар амири Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув давомида шу ҳақда маълум қилган.

Мавзуга оид