Спорт | 10:05 / 03.09.2018
29549
1 дақиқада ўқилади

Месси XXI аср рекордини ўрнатди

Фото: AP

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Уэска»га (8:2) қарши ўйинда 2та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.

Натижада, аргентиналик 150та голли узатмани амалга оширган XXI асрдаги илк футболчи бўлди.

31 ёшли Месси топ-5 лигаларнинг энг яхши ассистентлари рўйхатини бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринларда Сеск Фабрегас («Челси», 143), Месут Ўзил («Арсенал», 128), Криштиану Роналду («Ювентус», 122) ва Дани Алвес («ПСЖ», 110) бормоқда.

Месси Ла Лига ўйинларида энг кўп марта Луис Суарес голларига ҳаммуаллифлик қилган – 23. Ундан кейинги ўринни Педро Родригес (14), Самюэль Это’О (13), Неймар (12) ва Давид Вилья (10) эгаллаб турибди.

Мавзуга оид