Жаҳон | 20:10 / 04.09.2018
7838
1 дақиқада ўқилади

Испания Саудия Арабистонига авиабомба сотиш фикридан қайтди

Фото: Reuters

Испания ҳукумати Саудия Арабистонига 400 дона юқори аниқликдаги авиабомба сотиш бўйича келишувни бекор қилди, деб хабар берди Associated Press.

Мадрид бу бомбалар Ямандаги исёнчи хусийларга қарши қўлланилишидан хавотирланмоқда.  

Авиабомба сотиш бўйича келишув 2015 йилда Испаниянинг аввалги ҳукумати томонидан имзоланганди. Мамлакатнинг бу йил сайланган ҳукумати мазкур келишувни бекор қилиш ва Ар-Риёд томонидан ўтказилган 9,2 миллион еврони қайтаришга қарор қилди. Бу хабарни Испания мудофаа вазирлигидаги манба тасдиқлади.

Яманда 2014 йилдан буён низолар давом этмоқда. Тахминларга кўра, исёнчи хусийларни Эрон ва «Ҳизбуллоҳ» қўллаб-қувватламоқда. Яман армияси ва Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси уларга қарши кураш олиб бормоқда.

Коалицияни шунингдек, АҚШ қўллаб-қувватлаб турибди.

Мавзуга оид