Жаҳон | 08:07 / 04.09.2018
13822
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореянинг ядро қуроли яратувчиси вафот этгани маълум қилинди

Фото: AFP

Шимолий Кореяда 89 ёшида мамлакатнинг етакчи ядрочи олими Ю Кью Чжан панцитопениядан (қон касаллиги) вафот этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.

Хабарда Ю Кью Чжан “мамлакатнинг мудофаа имкониятларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган, катта авлод инқилобчиси” деб аталган.

Олим 2010 йилдан бери Шимолий Кореянинг ракета ва ядро қуроли ишлаб чиқилишига жавоб берувчи, Корея Меҳнат партиясининг машинасозлик бўлимига бошчилик қилиб келган.

Марҳум АҚШ томонидан индивидуал санкциялар киритилган шимолий кореяликлардан бири бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид