ФЕТО террорчилик ташкилоти Қирғизистонда кучли позицияларга эга – Эрдўған
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қирғизистонда “Фатҳуллачилар террорчилик ташкилоти” (ФЕТО) кучли позицияларга эгалигини айтди. Sabah нашрининг хабар қилишича, Эрдўған бу ҳақда Қирғизистондаги сафардан қайтаётганда самолётда журналистларга айтиб ўтган.
“Афсуски, Қирғизистонда жиддий даражада ФЕТО фаолият юритади. Улар давлат институтлари, ҳарбий тузилмалардан суд ҳокимиятигача кириб борган. Улар ҳақиқатан сиёсатчиларни қўрқитишга муваффақ бўлишган. Биз Қирғизистон ҳукуматига ФЕТО нафақат Туркияда, балки фаолият олиб борадиган исталган давлатда хавфли эканини тушунтирдик. Бу гуруҳнинг таълим билан боғлиқ ҳаракатлари дарҳол бас қилиниши лозим”, деб айтган Эрдўған.
Туркия президентининг айтишича, Туркия “ФЕТО борасидаги хавотирларини халқаро майдонда маълум қилишни ва бошқа давлатларни бундан огоҳлантиришни давом эттиради”. Эрдўғаннинг айтишича, айни вақтда ФЕТО 160 давлатда фаолият юритади.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024