Жаҳон | 21:30 / 05.09.2018
5007
1 дақиқада ўқилади

Кобулдаги навбатдаги портлашлар 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри ғарбида содир этилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигига асосланган ҳолда 1TV хабар тарқатди. Шунингдек, портлашлар оқибатида жароҳатланганлар сони 70 нафардан ошган.

Бундан аввалги хабарларда икки портлаш оқибатида жами 18 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Биринчи портлаш Кобул ғарбидаги олтинчи кварталда, яккакураш мусобақаси ўтказилаётган клуб яқинида содир этилган. Бу ерда худкуш террорчи порловчи моддани ҳаракатга келтирган. Иккинчи портлаш эса биринчи нуқтадан узоқ бўлмаган ҳудудда рўй берган. Tolo News хабарига кўра, иккинчи портлаш нишони биринчи портлашдан кейин воқеа жойига йўл олган полициячилар бўлган.

Мавзуга оид