Ўзбекистон | 14:57 / 05.09.2018
33784
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Миср ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди? (рўйхат)

Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг Қўшма баёноти қабул қилинди. 

Шунингдек, Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12та ҳужжат имзоланди.

Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида Ёшлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида Спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Миср Араб Республикаси Инвестиция ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Ҳукуматлараро битим;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қадимий ёдгорликлар вазирлиги ўртасида Археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида Ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазири Амир Нассар Даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида Ҳукуматлараро битимни;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2019/2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини ҳамда Дипломатик паспорт эгаларини визадан озод этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битим;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан Миср Араб Республикаси Инвестициялар ва эркин ҳудудлар бўйича бош дирекцияси ўртасида Икки томонлама инвестиция алоқаларини ривожлантириш соҳасида англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Миср Араб Республикаси савдо ва саноат вазири Амир Нассар Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Ҳукуматлараро битимни имзоладилар.

Мавзуга оид