Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp’га юбориладиган фотосуратлар ва ҳужжатлар таҳдид остида қолди
Жиноятчилар WhatsApp’даги чатлардан фотосурат ҳамда ҳужжатларни ўғирлаш имконини берадиган, Viber оммабоп мессенжерига ўхшаш жосуслик дастурий таъминотини тарқатмоқда. Бундай зарарли дастурий таъминот тарқалаётгани ҳақида ESET компанияси огоҳлантирди.
Сохта Viber Android базасидаги қурилмаларга ҳужум қилади. Уни ESET’нинг хавфсизлик бўйича мутахассиси Лукас Стефанко Google Play иловалар дўконига ўхшаш сайтдан топди. Сохта ресурс «Таҳририят танлови» белгиси ёрдамида иловани тавсия қилди. Таъкидланишича, сохта Viber’ни 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчи юклаб олган, унга худди Google Play’даги асл илова каби, фойдаланувчиларнинг 4,3 ўртача баҳоси берилди.
Смартфон ёки планшетга ўрнатиш чоғида дастур алоқалар, қўнғироқлар ва хабарларга кириш учун рухсат ҳуқуқини, шунингдек, SD-картада контент билан операциялар ва аудиофайллар ёзиш имконини сўрайди. Шу тариқа, зарарли дастур WhatsApp ва WeChat чатларидан юборилувчи барча медиафайллар ҳамда ҳужжатларни, қурилма хотирасидан фотосуратлар ва юкланган файлларни ўғирлаши мумкин, шунингдек, телефон қўнғироқларини ёзиб олади.
Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар машҳур иловаларни фақат Google Play'дан юклаб олиш кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқдалар. Ўрнатиш чоғида рухсат сўровларга жиддий эътибор қаратиш, шунингдек, бошқа фойдаланувчилар баҳоларини текшириш ва қолдирилган изоҳларни ўқиш тавсия этилади. Бундан ташқари, қурилмага вирусга қарши дастурларни ўрнатиш керак.
Мавзуга оид
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
12:15 / 24.12.2025