Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элликлар энг кўп ташриф буюрадиган давлат маълум қилинди
БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти чет элликлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Биринчи ўринни Франция эгаллади, ушбу давлат икки йилдан бери бу позицияни ушлаб турибди. 2017 йилда у ерга 86,9 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Иккинчи ўриндан Испания 81,8 миллион меҳмон билан жой олган бўлса, учинчи ўринни АҚШ (75,9 миллион) эгаллади.
Бундан ташқари, Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти туризм соҳаси энг жадал ривожланиб бораётган мамлакатни маълум қилди. Унга Миср айланди. 2017 йилда мисрликлар 2016 йилга нисбатан 55,1 фоиз кўпроқ хорижлик меҳмонларни қабул қилишди. Уларнинг умумий сони 8,6 миллион кишига тенг бўлди. Мисрда сайёҳлар орасидаги энг машҳур шаҳарлар Луксор ва Гиза бўлди. Ушбу рейтингда иккинчи поғонани Того, учинчи ўринни Вьетнам эгаллади.
Аввалроқ, сентябрь ойида, TripAdvisor энг йирик туристик ресурс 2018 йилда дунёдаги энг яхши музейлар рўйхатини тузди. Ундаги биринчи қаторни Париждаги Орсе музейи эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўриндан Нью-Йоркдаги Миллий мемориал ва 11 сентябрь музейи ҳамда Метрополитен-музей жой олди. Кейинги ўринларни Лондондаги Британия музейи ва Мадриддаги Прадо миллий музейи эгаллади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026