Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашлари тугатилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Халқ таълими вазирлигининг:
2018 йил 1 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашларини тугатиш;
таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, юридик шахс мақомисиз умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Қуйидагилар умумтаълим муассасаси кузатув кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Вазирлик томонидан тавсия этилган номзодлардан умумтаълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
умумтаълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
умумтаълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;
умумтаълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан, аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, умумтаълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда бир ой муддатда Умумтаълим муассасасининг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни ва унинг намунавий таркибини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025