Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: ҳар йили сигарет чекувчилар 760 минг тонна заҳарли чиқиндини ташлашади
Ўрмонларнинг йўқ бўлиб кетишидан тортиб тупроқлар емирилиши ва сув ҳамда ҳавонинг ифлосланиши - тамаки ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли атроф-муҳитга катта зарар етказади.
Унинг ишлаб чиқаришини назорат қилиш чора-тадбирлари табиатга салбий таъсирни камайтиришга, жумладан, иқлим ўзгариши эффектини камайтиришга имкон беради, дея хабар қилди БМТнинг тамаки устидан назорат бўйича ташкилоти раҳбари.
«Одамлар тамаки қандай зарар келтиришини биладилар, аммо унинг ишлаб чиқарилиши атроф-муҳит, тупроқ, сув ва ҳавога қандай зиён етказиши бир қадар номаълум», - дейди ЖССТнинг тамакига қарши Конвенцияси котибияти раҳбари Вера Луиза да Коста-э-Сильва.
Тамакининг атроф-муҳитга таъсири бўйича янги маълумотлар ЖССТнинг тамаки назорати бўйича Ҳадли конвенцияси котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг биргаликдаги ҳисоботида келтирилган.
Муаллифларнинг таъкидлашича, тамаки ундан маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан аввал ҳам табиатга зарар етказа бошлайди. Бу экинни етиштириш учун жуда кўп ер талаб қилинади, уни қуритиш учун - кўп ёғоч. Бу массив ўрмонларнинг оммавий кесилишига олиб келади.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра, ўрмонларнинг беш фоизи тамаки етиштириш учун кесилади, шу билан бирга, ҳар йили бу мақсад учун 200 минг гектар ўрмон ерлари йўқ қилинади.
Бундан ташқари, тамаки етиштириш тупроққа зарар етказади, сабаби ўсимлик ундан азот, фосфор, калий каби моддаларни бошқа экинлардан тезроқ қабул қилиб олади.
Ҳисоботда айтилишича, чекиб ташланган сигареталар дунёдаги энг кўп тарқалган чиқинди турига айланган. Ҳар йили сигарет чекувчилар 4,5 триллион чекиб ташланган сигареталарни ташлайдилар - бу 760 минг тонна токсик чиқинди. Бироқ, атроф-муҳитнинг тамаки қолдиқлари билан ифлосланиши сигареталар чиқиндига айланишидан анча олдин бошланади.
Ушбу экинни етиштириш учун тупроқни ва яқин сув ҳавзаларини ифлослантирадиган катта миқдордаги кимёвий ўғитлар, пестицидлар ва ўсиш стимуляторлари қўлланилади. Бу жараён фермерлар ва уларнинг оилалари саломатлигига жиддий таҳдид солмоқда.
ЖССТ Конвенцияси котибияти барча ҳукуматларни тамаки ишлаб чиқаришни янада тартибга солишга ва фермерларга бошқа, нисбатан экологик экинларни етиштиришга ўтишда ёрдам беришга чақирмоқда. Бунинг учун уларга кредит бериш ва хўжалик юритишнинг «тоза» усулларини ўргатиш керак.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026