Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Full Harvest - “Чиройли бўлмаган” сабзавотлар савдоси билан шуғулланувчи стартап
Full Harvest фермерларга “жозибадор” бўлмаган мева ҳамда сабзавотларини озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчиларига сотишда ёрдам беради. Ушбу стартап 8,5 миллион доллар жалб этди, дея ёзди Techcrunch.
SparkCapital, CultivianSandboxVentures, WireframeVentures ва бошқа компаниялар лойиҳа инвесторига айланишди. Full Harvest бу b2b-(business to business) савдо майдончаси бўлиб, фермер ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради.
Платформа “нотўғри” шакли туфайли дўконларга қўйилмайдиган ва йўқ қилинадиган сабзавот ва меваларни сотишда ёрдам беради.
Компания 2015 йилдан бери фаолият юритмоқда. У озиқ-овқат ва логистика соҳасида 10 йилга яқин фаолият юритган тадбиркор Кристина Мозли (Christine Moseley) томонидан ишга туширилган. Лойиҳага киритилган аввалги инвестициялар 2 миллион долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
16:04 / 20.01.2026
Imkon Ventures таълим ва финтех стартапларга инвестиция киритди
07:34 / 16.01.2026
Дунё техношоусидаги янгиликлар: 7 та ғалати стартап
15:02 / 11.12.2025