Жамият | 12:43 / 07.09.2018
8924
1 дақиқада ўқилади

Қўқонда МЧЖ ёлланма ишчиси 60 млн сўмни ўғирлаб кетди

Иллюстратив фото

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу йил 13 август куни номаълум шахс “Accurate System” МЧЖ биносига дераза орқали кириб, Панғозлик кўчасида яшовчи М.А.нинг хизмат хонасидан 60 млн сўм пулини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи, юқоридаги МЧЖ ёлланма ишчиси Б.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Мавзуга оид