“Олот” чегара божхона постида ноқонуний товарлар тўхтатиб қолинди
Бухоро вилояти “Олот” чегара божхона пости ходимлари катта миқдордаги товар-моддий бойликларнинг қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишларни бартараф қилишди. Бунда мазкур постга ўрнатилган замонавий мобиль сканер қурилмаси божхоначиларга беминнат асқотмоқда.
Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Хорижий давлатдан кириб келган ва чет эл фуқароси бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилиб, йирик ҳажмдаги юк автотранспорт воситалари учун мўлжалланган инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилганида, унга ортилган юклар билан юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ўртасида номутаносиблик юзага келди.
Божхона кўригида давомида маълум бўлишича, автомашинага юк кузатув ҳужжатларида умуман кўрсатилмаган умумий қиймати 2,3 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 6,3 тонна оғирликдаги 16 минг 876 дона эркаклар жемфери ва свитерлари ортилган экан. Ушбу товарлар ҳужжатларда “эркаклар коржомаси” дея кўрсатилган.
Агар ҳужжатларга ишонилганида, улардан кўрсатилган эркаклар коржомасини эркин муомалага чиқариш учун тадбиркор 109 млн. сўм атрофида божхона тўловларини тўлар эди. Лекин, божхона кўриги натижасида аниқланган эркаклар жемфери ва свитерлари учун ҳисобланган божхона тўловлари 697 млн. сўмдан ортар экан.
Инспекцион кўрик мажмуаси орқали рентген назоратидан ўтказилган яна бир юк автомашинасининг экрандаги тасвирлари божхоначиларни шубҳалантириб қўйди. Чунки, чет эл фуқароси бошқарувидаги автомашинага юклар зич тарзда, айқаш-уйқаш қилиб қалаштириб ташланган эди-ки, бундан кўзланган мақсад автосканердан ўтаётганда божхоначиларни чалғитишга қаратилган эди.
Шундан сўнг, мазкур юклар ҳам белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, юк автомашинасига ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча 181,2 млн. сўмлик 1.5 тонна оғирликдаги салкам 147 минг дона ручкалар ортилганлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
20:55 / 20.11.2024
“Эски, совуқ синфхоналарда ўқияпмиз” – Бухорода қурилиши битмаган мактаб-интернат ўқувчилари сарсон бўляпти
18:24 / 20.11.2024