Жамият | 16:38 / 08.09.2018
7305
2 дақиқада ўқилади

«Hilol» нашриётида янги асарлар тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни «Hilol» нашриёт-матбаа мажмуасининг мажлислар залида диний-маърифий йўналишдаги иккита асар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Islom.uz хабар бермоқда.

Фото: Islom.uz

Тадбирда Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид Мирҳамидов, Абдулазиз Усмонов, Акмал Мирҳамидовлар қаламига мансуб (ғоя муаллифи шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) «Имоми Аъзам» ва  Раҳматуллоҳ Сайфуддинов (Саййид Раҳматуллоҳ Термизий) қаламига мансуб «Мўмин киши – мукаррам зот» асарлари тақдимоти ўтказилди. 

Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz

Шунингдек, Салоҳиддин домла Абдуғаффор ўғлининг Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларидаги маърузалари жамланган янги диски (mp3 va DVD форматда) ҳам меҳмонларга тақдим этилди.

Фото: Islom.uz

Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладан, мусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар китобга ўзгача меҳр бергани ҳолда  нашрга тайёрлашгани, босмахона жамоаси ушбу китобларнинг юқори сифатда босилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишгани алоҳида эътироф қилинди.

Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz
Фото: Islom.uz

 

Мавзуга оид