19:05 / 08.09.2018
23551

Макгрегор UFC чемпиони бўлган қизга руҳий жароҳат етказди

Фото: SportsJOE

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) амалдаги чемпиони бўлган қиз Роуз Намаюнас Конор Макгрегорнинг автобусга ҳужумидан сўнг руҳий жиҳатдан ўзига кела олмаяпти. 

30 ёшли ирландиялик 2018 йилнинг апрель ойида ташкилот автобусига ҳужум қилди. Шу пайтда UFC жангчилари, жумладан Ҳабиб Нурмагомедов ва Намаюнас транспортда бўлишган.

«У ҳамон уйидан чиқмаяпти ва жамоат жойларига ташриф буюрмаяпти. Ёнида одамлар кўпайиб кетса: «Нимадир юз беради», деб ўйламоқда.

Бу худди 9 сентябрь терактини бошидан ўтказишдек - сиз ўз шаҳрингизда ҳам ўзингизга жой топа олмайсиз. Ҳар гал лифтга кириб, портлашлар ҳақида ўйлайсиз», - дея Намаюнаснинг мураббийи Тревор Виттман сўзларини келтиради Bloody Elbow.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейвезер Макгрегор - Нурмагомедов жанги қандай якунланиши ҳақида гапирганди

Top