Ўзбекистон | 15:31 / 08.09.2018
2858
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон туристик салоҳияти Индонезияда намойиш этилди

7 сентябрь куни Индонезия пойтахти Жакартада “Kompas Travel Fair – 2018” халқаро Туристик кўргазмаси ўз ишини бошлади. Кўргазмада Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғибот қиладиган стенд билан иштирок этиш элчихона ташаббуси билан амалга оширилди.

Ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми “Зиёрат туризмга” қизиқиш билдирмоқдалар. Шу билан бирга, Индонезия фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани ҳамда Тошкент-Жидда йўналиши бўйича авиақатнов йўлга қўйилгани кўргазма қатнашчиларини жуда қувонтирди. 

Кўргазма ташкилот қўмитасининг раҳбари Диана Эка Пуспита Индонезия сайёҳатчилари орасида Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортиб бораётгани тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, Ўзбекистон ўз стенди билан қатнашиши индонезияликларда мамлакат тўғрисида бўлган маълумотларини кенгайтиришга, туристик оқимнинг кўпайишига олиб келади.

«Kompas Travel Fair» халқаро туристик кўргазмаси 2012 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва Индонезиядаги энг йирик кўргазмалардан ҳисобланади. Жорий йили тадбир 7-9 сентябрь кунлари давом этиб, унда 10 та авиакомпания, 71 та туристик ташкилотлари иштирок этмоқда ва 44 мингдан зиёд меҳмон ташрифи режалаштирилган. 
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид