Жамият | 12:26 / 08.09.2018
16023
1 дақиқада ўқилади

Зўравонлик қилган “уч паҳлавон”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи Ш.Н., Б.Д. ва Н.У. маст ҳолда Бунёдкор кўчасида жойлашган “Афсона” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал оқибатида фуқаро М.А.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Н., Б.Д. ва Н.У. ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид