Жаҳон | 17:30 / 09.09.2018
33093
1 дақиқада ўқилади

Молдавия президенти аварияга учради (фото)

Молдавия президенти Игорь Додон аварияга учради. Бу ҳақда Молдавия полицияси бош инспекторатига асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси якшанба куни тонгида Хинчешть тумани ҳудудида, Страшены — Калараш трассасида рўй берган. Ичида давлат раҳбари бўлган Мерседес-S автомобили ағдарилиб кетган.

Полиция маълумотига кўра, Додон шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Авария оқибатида президент кортежида бўлган бошқа автомобиль ҳам жабрланган.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид