Шу ҳафта ичида ДМР Кишинёв томонидан босимлар бўлаётгани сабабли Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Forbes нашри ҳудудда нималар бўлаётгани, ҳаммаси нимадан бошлангани ва нима билан тугаши мумкинлиги ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Бу қандай ҳудуд?

Днестрбўйи — Шарқий Европадаги ҳудуд бўлиб, Молдова чегараси ичида жойлашган. Бироқ, 30 йилдан ошиқ вақт ўтибдики, ҳудуд тан олинмаган давлат — Днестрбўйи Молдавия Республикаси (ДМР) деб атаб келинади. БМТнинг барча аъзолари, жумладан, Россия ҳам уни расман Молдованинг бир қисми, деб ҳисоблайди. Унинг Молдовадан мустақиллигини фақат ўзига ўхшаган иккита тан олинмаган давлат — Жанубий Осетия ва Абзахия Республикаси тан олган. Днестрбўйи мустақиллигини ўзи-ўзи мустақил деб эълон қилган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳам тан олган эди — токи 2023 йили Озарбойжон томонидан тўла-тўкис йўқ қилингунга қадар.

Днестрбўйида кирилл алифбосидан фойдаланилади, Молдова эса 1989 йилдаёқ лотин имлосига ўтиб кетган. Республика аҳолиси 465 минг киши деб баҳоланади, уларнинг кўпчилиги учун рус тили она тили, аксарият одамлар икки ва ҳаттоки уч давлат (Молдова, Украина ва Россия) фуқароси. Тан олинмаган республиканинг ҳаттоки ўз валютаси бор — днестрбўйи рубли.

XVIII асрда бу ҳудуд Россия империясига тегишли бўлган, ҳудуд Россия ва Усмонийлар империяси ўртасидаги Ясс сулҳига кўра русларга ўтган. ДМРнинг ҳозирги ҳудудларидан бир қисми бир пайтлар Туркия қўл остида бўлган. XX аср мобайнида ҳудудда саноат ривожланиши фонида СССРнинг бошқа республикаларидан бу ерга рус тилида гаплашувчи аҳоли кўчиб ўтган.

Ўшанда молдован тили шакллантирилиши бошланган