Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Агро бизнeс Бухоро” халқаро форуми ўз ишини бошлади
Бугун, 10 сентябрь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги Қарорига мувофиқ яратилган “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида бизнес юритишнинг афзалликлари, шунингдек, Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳияти тўғрисида тушунча бериш имконини ўзида акс эттирган майдон - “Agro biznes Bukhara” халқаро бизнес форуми ўз ишини бошлади.

Унда дунёнинг 18 давлатидан 120 дан ортиқ халқаро компания вакили, шунингдек, Республиканинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ хўжалик субъекти иштирок этмоқда.
Форум доирасида чет эллик инвесторлар ва ишбилармон доира вакиллари учун анжуман ташкил этилди. Унда Бухоро вилоятининг инвестицион салоҳиятини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Бухоро-агро” ЭИЗ доирасида юқори қўшимча қийматга эга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини берувчи турли соҳаларда, жумладан, замонавий иссиқхона хўжаликларини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, музлатиш ва сақлаш, уларни хорижий мамлакатларга экспорт қилиш, кўплаб замонавий фермер хўжаликларини барпо этиш ҳақида маълумотлар берилди.



- “Agro business Bukhara” халқаро бизнес Форумининг юқори савияда ташкил этилгани, вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш борасида ҳудудлар инвестицион салоҳиятини намоён қилувчи кўргазмали воситаларнинг тўлалиги эътиборни тортмай қўймайди. Ҳар бири ўзига хос. Бухорога ташрифим биринчи марта эмас. Форумда фақатгина иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш кўзда тутиб қолинмаган, балки ўзбек халқининг барча қирраларини ўзида мужассам этган. Шу жиҳати билан ўзбекона эҳтиром миллатнинг энг катта бойлиги эканини яна бир карра исбот этди. Миллий ҳунармандчилик равнақи, туризм соҳасидаги хизматлар турининг равнақ топаётгани ҳавас қиларли даражада, - дейди Туркиянинг “Varnet cam sera sist san ve Tic ltd sti” компанияси директори Хуршид Илёс.


Шунингдек, Форум доирасида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида “B2B” шаклидаги кооперацион биржа ташкил этиш белгиланган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026