Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Forbes: Россия «Новичок» билан заҳарлаш ҳолатидан кейин яккаланиб қолмади
Буюк Британияда Лондон Москва алоқадор деб ҳисобловчи Солсберидаги заҳарлаш ҳолати бўйича тафсилотлар ошкор этилгач, Россия бир ўзи, ёлғиз қолиб кетмади. Бу ҳақда Американинг Forbes журнали ёзмоқда.
Нашр Москва яккалаб қолмаганига оид далиллар сифатида Россия президенти Владимир Путин яқинда Австрия ТИВ раҳбари Карин Кнайслнинг тўйига меҳмон сифатида ташриф буюргани, шунингдек, ҳеч нарсага қарамай Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп билан яхши муносабатлар ва Италия ҳукуматининг қўллаб-қувватловини тилга олган.
Forbes’нинг таъкидлашича, ҳозирда вазифа шундан иборатки, «бир туман айбловлар ва рад этишлар аро» бу Буюк Британия ва ўта муҳим бўлган - Ғарбнинг Россия билан муносабатлари учун қандай аҳамиятга эга эканини тушуна олишдир.
Бундан ташқари, нашр Россия Европа иттифоқига энг йирик энергия етказиб берувчи эканини ёддан чиқармасликка чақирган. Шунингдек, НАТО ҳам, Россия ҳам кучни кўрсатиб қўйиш сифатида баҳоланиши мумкин бўлган кўплаб ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда. Қарама-қаршиликка қарамасдан, Ғарб ва Россияда ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш учун салоҳият бор, бироқ бу сафар уларни янада мустаҳкам пойдеворга қўйиш керак, дейилади материалда.
Аввалроқ, Британия ҳуқуқ-тартибот органлари Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашга алоқадор бўлган шахслар аниқлангани ҳақида маълум қилганди. Британияда уларнинг исмлари ҳам ошкор этилди (Александр Петров ва Руслан Боширов), бироқ бу ўйлаб топилгани яширилмади. Аммо, қўшимча қилинишича, Британия ҳукуматига ҳақиқий исмлар ҳам жуда яхши маълумдир. Бундан ташқари, Скрипалларни заҳарлаган шахсларнинг Солсберидаги ҳаракатланиши тасвирланган фотосуратлар ва видео эълон қилинди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Лондондан Скрипаллар иши бўйича гумонланувчиларнинг шахсий маълумотларини талаб қилишди, эълон қилинган фотосуратлар эса «троллинг», деб аталди.
Россия Солсберида россиялик собиқ зобит Сергей Скрипаль ва унинг қизини заҳарлашга алоқадор эканини рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларни заҳарлаган шахслар тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026