Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган айрим шахсларга имтиёзли пенсиялар тайинланади
2018 йил 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Уй-жой коммунал хизматларни кўрсатиш ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинишини таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 август куни қабул қилинган мазкур қонуннинг мақсади тўлов интизомини мустаҳкамлашга, шунингдек айрим тоифадаги I ва II гуруҳ ногиронларга имтиёзли пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилгандир.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодекси ичимлик суви, электр энергияси ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлашга, коммунал хизматлар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳақ тўланишига эришишга, шунингдек дебитор қарздорликни камайтиришга қаратилган нормалар билан тўлдирилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхат бўйича – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган айрим тоифадаги шахсларга имтиёзли пенсиялар тайинлаш тартиби такомиллаштирилмоқда.
Қонун муҳокамаси чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026