Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги энг сердаромад касблар ва минтақалар маълум қилинди
Энг кўп пул ишлаб топувчи россияликлар ҳаво ёки космик транспортда ишлайди, мамлакат шимоли ёки Москвада яшайди. Бундан Росстат маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади «Российская газета».
Статистикага кўра, энг юқори иш ҳақи Ямало-Ненецкий мухтор округида истиқомат қилувчиларга тўланади - 100 минг 617 рубль. Энг юқори учликдан ўртача маош 98 минг 291 рубль бўлган Чукотка мухтор округи ва ўртача маош 82 минг 729 рубль бўлган Москва жой эгаллади.
Антирейтингни Олтой ўлкаси бошқармоқда - унинг аҳолиси 24 минг 402 рубль иш ҳақи олади. Кейинги ўринлардан Қорачой-Черкесия (ўртача маош - 24 минг 481 рубль) ва Иваново области (ўртача иш ҳақи - 24 минг 874 рубль) жой олган.
Шунингдек, ходимлар учун энг даромадли соҳалар маълум қилинди. Энг кўп пулни ҳаво ва космик транспорт ходимлари олади - 161,7 минг рубль, нефть ва газ қазиб олишда банд бўлганлар - 123,1 минг рубль ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар - 111,2 минг рубль.
Россиядаги энг кам иш ҳақи кийим-кечак тикиш соҳасида - 20,8 минг рубль, мебель ишлаб чиқаришда - 23,4 минг рубль ва чарм билан ишлашда тўланади - 24,6 минг рубль.
Мавзуга оид
18:11
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026