Эрдўған Идлибга ҳужум қандай хатарлар келтириб чиқаришини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Суриянинг Идлибига ҳужум қилиш Туркияга гуманитар хатарлар таҳдидини келтириб чиқаради. Эрдўғаннинг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
Шунингдек, Туркия етакчисининг таъкидлашича, Идлибга ҳужум минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, Эрдўған халқаро ҳамжамиятни Сурия мухолифатининг охирги маркази бўлган Идлиб бўйича чоралар кўришга чақирди. Президентнинг қайд этишича, акс ҳолда «бутун дунё нарх тўлашга мажбур бўлади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Россия ва Эронга чақириқ билан чиққанди.
Эрдўған Теҳрондаги уч томонлама музокаралар чоғида маълум қилишича, Суриянинг Идлиб вилоятини ушбу давлат президенти Башар Асадга «шунчаки» топшириб қўйиш керак эмас, Анқара бу вилоят «қонли кўлга» айланишини хоҳламайди.