Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг ўтган мавсумдаги энг яхши клуби эълон қилинди
Европа клублари ассоциацияси бош ассемблеяси 2018 йилнинг энг яхши клубини эълон қилди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби йил жамоаси деб эълон қилинди.
Ассемблея «Арсенал» ва «Челси»нинг аёллар жамоаларини ҳам Европадаги ўтган мавсумнинг энг яхшилари деб топган. Бундан ташқари, «Гент» клуби ижтимоий соҳадаги фаолияти учун махсус мукофот билан тақдирланган бўлса, «Ред Булл» Европанинг энг яхши ўсишга эришган жамоаси сифатида эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017/18 йиллар мавсумида «Реал» ЕЧЛда кетма-кет учинчи марта ғалаба қозониб, мусобақа рекордини ўрнатган, Испания чемпионатида эса бронза медалларга сазовор бўлганди.
Европа клублари ассоциацияси УЕФАга аъзо мамлакатлардаги профессионал футбол клубларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида 2008 йилда ташкил этилган. Қароргоҳи Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган ташкилотга айни пайтда италиялик бизнесмен Андреа Аньелли раҳбарлик қилмоқда.

Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026