Ўзбекистон | 18:20 / 11.09.2018
6521
1 дақиқада ўқилади

Headwall Power LLC Ўзбекистонда 1,2 млрд долларлик қуёш панелларини ўрнатади

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Америка Қўшма Штатларининг Headwall Power LLC компанияси вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимлиги берган хабарга кўра, мулоқотда вилоятнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, шу жумладан қуёш электр станцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Мулоқот чоғида Headwall Power LLC компаниясининг қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги муваффақиятли лойиҳалари ҳақида тўхталиб ўтилди. 

Ушбу компания томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 мегаватдан 1 гигаватгача бўлган, умумий қиймати 1,2 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, бунда биринчи босқичда Бандихон массивида 490та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панелларини ўрнатишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид