19:52 / 11.09.2018
7459

Хитой ЖСТдан АҚШга қарши санкция киритишни сўрамоқчи

Хитой келгуси ҳафтада Жаҳон савдо ташкилотидан Пекин томонидан 2013 йилда илгари сурилган АҚШнинг антидемпинг божлари ҳақидаги қарор Вашингтон томонидан бажарилмагани сабабли АҚШга нисбатан санкциялар киритилишига рухсат сўрамоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг билдиришича, мазкур сўров бир неча йиллик суд можаросини бошлаб бериши мумкин.

Илгари ЖСТ қатор соҳалар, хусусан машинасозлик, электроника, енгил саноат, металл ва минераллар қазиб олиш бўйича баҳс доирасида Хитой фойдасига қарор қабул қилганди.

Аввалроқ Трамп Хитойни “талон-торожлик”да айблаганди.                       

Top