КХДР Жанубий Корея билан темир йўлларни бирлаштирмоқчи
КХДР темир йўллар вазири ўринбосари Ким Юн Хекнинг маълум қилишича, Пхеньян темир йўлларни бирлаштириш бўйича Сеул билан келиб олиш ниятида. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозирги кунда биз Шимолий ва Жанубий Кореянинг темир йўлларини бирлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз, бу жуда муҳим лойиҳа ҳисобланади ҳамда бу лойиҳа якунда амалга оширилиши учун максимал шароитларни таъминлаш керак», - деди у.
Ўз навбатида, КХДР Темир йўллари вазирлигининг ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Ким Чан Сик маълум қилишича, Пхеньян ва Сеул темир йўлларини бирлаштириш лойиҳасини Москва билан ҳамкорликда ривожлантиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россияга бормоқчи бўлган Ким Чен Индан мактуб олганди.
Мавзуга оид
12:38
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08
Жанубий Корея космосни тадқиқ этиш учун планетоход яратиш лойиҳасини ишга тушиди
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
18:54 / 09.11.2024