11:39 / 11.09.2018
12088

UFC жангчиси Макгрегорни судга берди

Фото: USA TODAY Sports

Аралаш яккакурашлар бўйича жангчи Майкл Кьеза Конор Макгрегорни судга берди, бунга унинг Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) автобусига ҳужум қилгани сабаб бўлди.

30 ёшли ирландиялик ташкилотнинг автобусига 2018 йил апрелида ҳужум қилди. Бу вақтда транспорт ичида UFC жангчилари, жумладан, Кьеза бўлган. 30 ёшли енгил вазн тоифасидаги жангчи олган жароҳатлари туфайли мусобақадан чиқиб кетишга мажбур бўлди.

TMZ маълумотига кўра, Кьеза Нью-Йорк судига даъво аризаси билан чиққан. Унда айтилишича, у ҳужумдан сўнг оғир руҳий бузилиш ҳолатидан азият чекди. Спортчининг фикрича, ирландиялик туфайли маошининг катта қисмидан ажралди, сабаби жангларда қатнашмай қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор UFC чемпиони бўлган қизга руҳий жароҳат етказгани хабар берилганди.

Top