Жамият | 17:09 / 11.09.2018
43681
2 дақиқада ўқилади

Қўқонда эр-хотин жанжали қотиллик билан якун топди

Фото: Видеодан кадр

8 сентябрь куни Қўқон шаҳрининг Бахт кўчаси 55а-уйда фуқаро Бахтиёр Раҳмонқулов турмуш ўртоғи Умида Раҳмонқулова билан жанжаллашиб қолади. 

«Мулоқот ТВ»нинг «Давр» информацион дастуридаги лавҳада айтилишича, жаҳл отига минган Бахтиёр Раҳмонқулов турмуш ўртоғининг тана қисмига пичоқ билан урган.

Умида Раҳмонқулова олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этди. Бахтиёр Раҳмонқулов эса қўлга олинган. Тергов жараёнларида гумонланувчи қилган ишидан пушаймон эканлигини айтиб ўтди. 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда жиноят иши очилган. Бахтиёр Раҳмонқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Лавҳада айтилишича, мазкур оилада эр-хотин ўртасида мунтазам равишда жанжаллар содир бўлиб турган. Лекин маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар, кенг жамоатчилик бунга эътибор қаратмаган. Оқибатда бу бепарволик бир инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди.

Мавзуга оид