АҚШ Эронга «тезкор ва қатъий» жавоб ҳақида эслатди
АҚШ томонининг фикрича, Эрон Ироқдаги тартибсизликларга алоқадордир. Қўшма Штатлар агар АҚШ фуқаролари Ироқ ҳудудида жабр кўрадиган бўлса, жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
Таъкидланишича, Америка Қўшма Штатлари Ироқда рўй берган ҳужумларга эътибор қаратган. Улар мамлакатнинг Басрадаги консуллиги ва Бағдоддаги элчихонасига қарши қаратилгани айтилади. Шу билан бирга, қайд этилишича, Теҳрон Ироқ ҳудудидаги ўз «вакиллари»нинг ҳаракатларига тўсқинлик қилмаган ҳамда минтақага қурол етказиб бериш ва тайёрлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда, шунингдек, молиявий ёрдам кўрсатмоқда.
«Қўшма Штатлар Теҳрондаги режимни бизнинг ходимларимиз ёки АҚШ ҳукумати инфратузилмасига зарар етказадиган ҳар қандай ҳужум учун жавобгарликка тортади», - дейилади баёнотда.
Аниқлик киритилишича, Вашингтоннинг жавоблари «тезкор ва қатъий» бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Қўшма Штатлар мунтазам равишда Эронга музокараларни бошлаш ҳақида илтимос бўлган хабарлар юбораётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024