Ўзбекистон | 18:43 / 12.09.2018
8184
2 дақиқада ўқилади

Бир неча вилоятлардаги автостанциялар “Ўзавтовокзалсервис” ДУКга ўтказилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқариш самарадорлигини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги “Тошкент” автовокзали, Тошкент вилоятида жойлашган 11та автостанция тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзалсервис” ДУКга бириктирилди.

Шунингдек, Бухоро вилоятидаги “Бухоро бош бекати”, Қашқадарё вилоятидаги “Ғузор”, “Қамаши”, Жиззах вилоятидаги “Зомин”, Сирдарё вилоятидаги “Сайхунобод” автостанциялари тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзалсервис” ДУКга ўтказилди.

Ҳужжатга кўра, ушбу автовокзал ва автостанцияларнинг бинолари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа мол-мулклари белгиланган тартибда"Ўзавтовокзал сервис" ДУК тасарруфига ўтказилади.

Қарорда белгиланишича, "Ўзавтовокзал сервис" ДУК Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Мавзуга оид