Жумладан, учта автовокзал, тўққизта автостанцияга янги ном бериш таклиф этилмоқда:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги «Нукус Орқа Батис» автовокзалини шаҳарнинг шимолий қисмида жойлашганлиги сабабли «Шимолий Нукус» деб қайта номлаш;
- Нукус шаҳридаги «Мега авто стар» автовокзалига жойлашган жойи бўйича «Жийдали-Бойсун» номини бериш;
- Андижон шаҳридаги «ҒАВС» автостанциясини «Андижон» деб номлаш;
- Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани марказида жойлашган «Мустақиллик» автостанциясини «Шаҳрихон» деб қайта номлаш;
- Қашқадарё вилоятидаги «Муборак» автостанциясини мавзе номи билан «Геолог» деб қайта номлаш;
- Навоий шаҳри яқинида жойлашган ва вилоят аҳамиятига эга бўлган «Кармана» автовокзалини «Навоий» деб номлаш;
- Навоий шаҳридаги иккита «Навоий» автостанцияларини «Малика» ва «Шарқ» — массивлар номи бўйича қайта номлаш;
- Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги автошоҳбекатларга «Чинор» номини бериш;
- Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги «Мустанг» автостанциясини «Гулистон» деб қайта номлаш;
- Термизнинг шимолий қисмидаги «Термиз» автостанциясини «Шимолий Термиз» деб номлаш;
- Сурхондарё вилоятидаги «Денов» автостанциясини мавзе номи билан «Чағониён» деб қайта номлаш.
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.











