Тошкент автовокзали эълон қилган расмий эълон ўчириб ташланди. Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилаётгани, об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.
Транспорт вазирлиги хабарида бугунги қатновлар рўйхати келтирилган:
- 15:00 | Тошкент – Ургенч (чипта нархи 155 000 сўм)
- 16:00 | Тошкент – Қоракўл. (95 000 сўм)
- 17:00 | Тошкент – Узун (135 000 сўм)
- 18:00 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)
- 18:00 | Тошкент – Термиз (119 000 сўм)
- 18:30 | Тошкент – Хива (155 000 сўм)
- 18:30 | Тошкент – Денов (125 000 сўм)
- 19:00 | Тошкент – Термиз (119 000 сўм)
- 19:30 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)
- 20:30 | Тошкент – Бухоро (89 000 сўм)
Чипталарни Тошкент автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин, дейилади вазирлик ахборотида.