Спорт | 20:50 / 12.09.2018
3804
1 дақиқада ўқилади

Шимолий ва Жанубий Корея биргаликда Олимпиада ўтказмоқчи

Фото: AFP

Шимолий ва Жанубий Корея раҳбариятлари 2032 йилги ёзги Олимпиадани биргаликда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Ўйинлар икки давлат ҳудудида бир вақтда ўтиши мумкин, деб маълум қилди Жанубий Корея маданият ва спорт вазири То Чон Хван.

Мусобақаларни икки давлат пойтахтлари – Сеул ва Пхеньянда ўтказиш варианти кўрилмоқда. Қўшма аризани топшириш бўйича якуний қарор яқин орада, Жанубий ва Шимолий Корея етакчилари саммити натижаларига кўра қабул қилиниши мумкин.

Жанубий Кореянинг Пёнгчангида ўтган охирги қишки Олимпиадада икки давлат делегациялари Ўйинлар очилиш маросимида ягона байроқ остида биргаликда ўтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид