Ўзбекистон | 15:28 / 12.09.2018
9096
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Аҳмад Дониш кўчаси қисман ёпилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон пойтахтида Аҳмад Дониш кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун қисман ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«11 сентябрдан, иссиқ сув таъминоти коммуникацияларини алмаштириш бўйича таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан Аҳмад Дониш кўчаси (кўчанинг асосий қисми, Аҳмад Дониш - Мойқўрғон кўчалари чорраҳасига яқинроқ, харитада қизил ранг билан белгиланган) транспорт воситалари ҳаракати учун қисман ёпилди», - дейилади ИИББ хабарида.

Таъкидланишича, ҳаракат таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар ёпилди.

Шу билан бирга, Аҳмад Дониш кўчасининг қўшимча қисмидан ҳаракатланиш мумкин (харитада яшил ранг билан белгиланган).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид